аёл
билан улашинг
1. Умуман эркакка қарама-қарши жинсдаги шахс; хотин; бу маънода асосан кўплик шаклида қўлланиб, умумлаштириш маъносига эга бўлади, хотин-қизлар маъносини билдиради.
-
Ориятли бўлганидан, одамлар юзига тик қарагани уяладими, ким билсин, бу аёлнинг вужудида ўн эркакнинг ор-номуси бор эди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Шарқ аёллари, шу жумладан, ўзбек аёлларининг таърифи олам аҳлини ҳайратга солиб келаётгани сир эмас. Газетадан
2. Шундай жинсдаги етук ёшдаги шахс (қизга нисбатан).
-
Бугунги кунимизда тенгсиз хислатларни ўзида мужассамлаштирган қизларимиз, аёлларимиз кўп. Газетадан
3. Хотин, рафиқа (эрга нисбатан).
-
[Ёрмат:] Аёлим қишин-ёзин ичкари ҳовлининг юмушини қилади: кир ювади, уй-жойни супуради, нон ёпади, кўрпа қавийди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аҳмад бригадирнинг юрагига ғулғула тушди, сергак тортиб, аёлига қаради. С. Нуров, Нарвой
АЁЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AYOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
аёл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар