дори
билан улашинг
1. шева 1 Бирор томон қадам босмоқ, яқинлаб келмоқ, ораламоқ.
-
Қадам босмади инсон, Доримади ҳеч ҳайвон. Ҳ. Олимжон
-
Сиз бор — бизга хавф-хатар дорирмиди. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
-
Бировга бошда, бировга оёқда бахт дорийди дейдилар. Тоҳир ва Зуҳра
2. Намоён бўлмоқ, кўринмоқ; югурмоқ, ёйилмоқ.
-
Насриддиннинг юзига табассум дориди. 3. Аълам, Афандининг қирқ бир пашшаси
-
Чолнинг юзига қувонч дориди. Шарқ юлдузи
3. Ёпирилиб келмоқ, босмоқ.
-
Ўн азамат, Холдорхон, Оч бўридай дориди, Душманларнинг қонини Бўз тупроққа қориди. Хушкелди
-
Ёқиб юборишса-ку, ойнадай бўлади, пашша, чивинлар доримайди! С. Нуров, Нарвон
4. кўчма Таъсир қилмоқ, сеҳрламоқ; сингимоқ, тарқалмоқ.
-
Шоир деб шуни айтинг, сўзи халқига дориса. Оқ олма, қизил олма
-
Ромчига қаратишса, дев дорибди деган эмиш. Муштум
5. кўчма Йўл олмоқ, жўнамоқ.
-
Қизим, мен ҳам қаридим, Гўрга томон доридим. Ҳ. Олимжон
-
Отам қирқда юк кўтарган нор эди, Етмишида гўристонга дориди. Бўтакўз
6. кўчма Тенг келмоқ, бас келмоқ.
-
Элатида белгили қайсар эди, Даҳ деганда қирқ мингига дорирди. Алпомиш
ДОРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DORI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дори сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар