дор
билан улашинг
1. Устига кийим-кечак, мол ташлаб қўйиш учун икки устун (қозиқ) орасига кўндаланг ўрнатилган ходача ёки тортилган арқон (ип).
-
Ёшгина бир жувон дорга кир ёяди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Деворга қоқилган қозиқ ва михларда болаларнинг камзул, кўйлаги, дорда паранжи ва аёл мурсаги осиғлиқ эди. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Ўлимга маҳкум этилган кишини осиб ўлдириш учун ясалган махсус қурилма.
-
Дорга осмоқ (ёки тортмоқ). Бевафо ёр — жонингга дор. Мақол
-
Эсингизда борми, мени дор остидан қутқариб, менга янги ҳаёт бағишлаганингиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. кўчма Ноҳақлик, адолатсизлик рамзи.
-
[Навоий:] Замон донога дор, жоҳил учун ёр. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
4. Тик ўрнатилган иккита ёғоч ва унга боғлаб таранг тортилган арқон ва чиғириқлардан иборат, дорбозлик ўйинлари, машқлари бажариладиган қурилма.
-
Дорбоз дордан ўлар, морбоз — мордан. Мақол
-
Бу ерда дор, кураш, қўғирчоқ ўйинидан ташқари туя уриштириш, халқ ўйинларининг барча турлари ижро этилмоқда. Ж. Шарипов, Хоразм
5. кўчма Юксак мақсад, мансаб; орзу-истак.
-
Осилсанг, баланд дорга осил, Оёғинг ерга тегмасин. Мақол
-
Сиз ўз устангизнинг қизига етолмаган бўлсангиз, бу мен осилган дор жудаям баланд-ку; бу ёғи қандоқ бўларкин, ака? К. Яшин, Ҳамза
-
Билиб туриб баланд дорга осилдик, айб ўзимизда. М. Исмоилий, Фарғона т.о.
дор сўзи қатнашган жумлалар:
Дор тагидан (ёки дордан) қочган
-
Яна айтманг: бири муттаҳам, бири ўғри, бири дордан қочган! Уйғун, Асарлар
ДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар