ҳаваскор
билан улашинг
1. Бирор нарсага қизиқадиган, уни яхши кўрадиган (шахс); ҳавасманд, ҳавасли, ишқибоз.
-
Ҳаваскор овчи. Мусиқага ҳаваскор.
-
Набигулнинг айтишича, булар маҳалладаги ҳаваскор созандалар эди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Бу ерда ўнлаб ҳаваскорлар сувга тиззагача тушиб олиб, балиқ овлашяпти. Газетадан
-
Ёзувчиликка ҳаваскор бўлган ёш талантларнинг асарларини илгаригидек хом-хатала босиб чиқаришга барҳам берилган дейиш мумкин. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Касб, ҳунар, санъат ва шу кабилар бўйича машғулотлар олиб борадиган махсус тўгарак қатнашчиси (асосан ёшлар ҳақида).
-
Тикувчилар артелининг ҳаваскор созандалари тўгараги бутун состави билан келган. А. Қаҳҳор, Тўй
-
Биринчи машғулотда ҳаваскор шоирларнинг шеърлари янгради. Газетадан
-
Бугун ҳаваскорларимиз телевизорда чиқади. Уларни кўрмабсан, дунёга келмабсан Ш. Саъдулла, Икки билагузук
ҲАВАСКОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVASKOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаваскор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар