ҳассос
билан улашинг
1. Нарса-ҳодисанинг моҳиятини тез, тўғри ва тўла ҳис этувчи, бирор соҳа ёки соҳаларда ўта билағон, ўткир билимли ва сезгир.
-
Ҳассос шоир. Ҳассос санъаткор.
-
Шоир ва ҳассос публицист Ғафур Ғулом тараққиёт душманларининг турли кўринишдаги найрангларини ўз шеърларида ўткир сўз билан фош қилди. Газетадан
2. кўчма Ўткир, сезгир.
-
Ундаги ҳассос қалб, қувликни билмайдиган соддалик, эпли-шудлилик аллақачонлар устозининг эътиқодини қозониб олган эди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
-
Унинг ҳассос қалами билан битилган шеър мисралари ипларга тизилган шода-шода марваридлардир. В. Абдуллаев, Шарқнинг улкан шоири
ҲАССОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HASSOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳассос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар