ҳасрат
билан улашинг
1. Ички дард; дард-алам.
-
Бунёдга келгандан бери қайғу-алам аримаган бу кенг ҳовлида она-бола ўз ҳасратлари, аччиқ нолалари билан қолдилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Мақсадингни англат, Матпано! Кўринган одамга ҳасратингни айтиб, дунёдан йиғлаб ўтмоқчимисан? С. Сиёев, Ёруғлик
-
Кўз ёшлари ҳасратдан бужмайган юзларидан ва соқолларидан мўл-мўл оқаверади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Дард-алам, шикоят, нолиш кабиларни ифодаловчи гап-сўз.
-
Асад, қараса, холасининг ҳасрати тугамайдиган. Ф. Мусажонов, Нозик масала
-
У тўғралган сабзиларни мис товоққа сола туриб, ҳасратга тушиб кетди. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
ҳасрат сўзи қатнашган жумлалар:
Не ҳасратда
-
Не ҳасратда обод қилган боғининг колхозга ўтиб кетишидан қўрқиш унинг кўзини кўр, қулоғини кар қилиб қўйди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Жуда-жуда хижолат бўлиб кетдим. Не ҳасратда йиққан пулини бузиб, мен учун харажат қилиб келди-я! С. Аҳмад, Таъзим
Ҳасратда ўт
-
Ўқиб туриб кўрсатган кароматинг шу бўладиган бўлса, ўқимай ҳасратда ўт! Н. Сафаров, Оловли излар
Ҳасрат қилмоқ
-
Отам ўлди, эрим ўлди, дедим, йиғладим, ҳасрат қилдим. Ойдин, Садағанг бўлай, командир;
-
Пошша хола кўнгли чўкиб, уйига қайтди-ю, шу куни биринчи марта Дороббекка куёвидан ҳасрат қилди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Умрида бир нарсадан шикоят қилмайдиган, ҳар қандай шароитда ҳам ўзини қўлда тута биладиган бу зийрак, нозиктаъб аёл билан мен келган масалада гаплашиш анча мушкул эканлигига ақлим етиб турарди. Л. Тожиева, Мехрим сизга, одамлар.
Ҳасратидан чанг чиқади
ҲАСРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HASRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҲАСРАТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ҲАСРАТ сўзига берилган маънолар
ҳасрат сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
ҳасрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар