ҳарчанд
билан улашинг
1. кам қўлл. Тўсиқсиз эргаш гап таркибида “ҳар қанча“, “қанчалик“, имкон борича маъносини билдиради.
-
Парда ёпилди. У одамлар ҳарчанд чапак чалишса ҳам, қайта очилмади. А. Эшонов, Чоргоҳ
-
Султонов ҳарчанд уринмасин, уларнинг гапи қовушмади. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Ёдгор уни ҳарчанд ранжитгиси келмаса-да, ёлғон гапиролмади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. сўзлашув тили Инкор маъносини кучайтиради; асло, ҳеч.
-
Ҳасанхоннинг панд-у насиҳатларини Зевархон қабул қилмади, ҳарчанд гапга қулоқ солмади. Баҳром ва Гуландом
ҲАРЧАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HARCHAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҲАРЧАНД сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ҲАРЧАНД сўзига берилган маънолар
ҳарчанд сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
ҳарчанд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing