ҳасад
билан улашинг
Кимсага хос, унга тегишли нарса, фазилат ва шу кабиларни кўролмаслик, хуш кўрмаслик ҳис-туйғуси.
-
Ҳасад ва рашкдан ичи ёниб кетаётган бўлса ҳам, сохта бепарволик билан деди: бизлар сахий одам, бахтиёр бўлинглар. Ф. Мусажон, Ҳури
-
Жавондаги қимматбаҳо буюмларни кўриб, ҳасади қўзғалди. Муштум
-
бу икки донгдор меъмор ўртасида азалий бир яширин рашк-у ҳасад мавжуд. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Юрагида уйғониб ҳасад, Ич-этин еб, Қийналди беҳад. С. Очил.
ҳасад сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳасад қилмоқ
-
Малика Ойқизнинг шундай баркамол йигитга тегаётганидан ҳасад қилмасди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
-
Лабинг тегса, ҳасад қилгум Гилос бирлан узумдан ҳам. Э. Воҳидов.
-
Бахтли одамларга ҳасад қилманг, ҳавас қилиб меҳнат қилсангиз, сиз ҳам бахтли бўласиз. Газетадан
ҲАСАД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HASAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳасад сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар