ҳавас
билан улашинг
1. Қизиқиш, завқ ҳисси; шундай ҳис-туйғули муносабат.
-
Энди у бояги дилсиёҳликни унутган, осмони фалакда чарх ураётган турналарга ажиб бир ҳавас билан боқарди С. Аҳмад, Юлдуз
-
Гулчеҳра ёш жувонларга хос бўлакча ҳавас билан безатилган меҳмонхонага кирди-да, диван четига омонатгина ўтирди. О. Ёқубов, Ларза
-
Ҳавасга анор ейди, дейсиз шекилли А. Қаҳҳор, Анор
2. Бирор иш-фаолият, касб-корга бўлган рағбат, интилиш, истак, майл.
-
Боланинг китоб ўқишга ҳаваси — билимга иштиёқининг ифодаси. Р. Усмонов, Одобнома
-
Кўнглида дўппи гулларини тикишдан ўзга ҳавас йўқдай, дарров ишга тушиб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Шифокорлик касбига Насиба жуда эрта ҳавас қўйди. Газетадан
-
Ҳусайн Бойқаронинг ёшликдан шеърга ҳаваси кучли эди. Ойбек, Навоий
ҳавас сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳавас қилмоқ
-
дадаси ҳавас қилиб, шаҳардан махсус келтириб эктирган президент гуллар куртак ёзиб қолган эди Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
У кўнгли кенг анча-мунча нарсани ичига бемалол сиғдириб, ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб юришни ҳавас қилади. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Санобарнинг чап юзида холи бўлиб, кўпгина қиз-жувонлар унга ошкора ҳавас қилишарди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
Ҳаваси келмоқ
-
Сенга ҳавасим келади. Умринг олдинда ҳали. С. Сиёев, Ёруғлик
-
кечқурунлари ўртоқлари висолга отланишса, ҳаваси келадиган, ўзи ҳам Гавҳар билан нурли оқшомларда сайр этишни орзу қиладиган бўлиб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Китоб йиғишга ҳавасманд Бобур бу китобга жуда ҳаваси келди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ҲАВАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAVAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳавас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар