гўдак
билан улашинг
1. Эмадиган, кўкракдан ажратилмаган, одатда бир ёшгача бўлган бола; чақалоқ.
-
Оилада туғилса гўдак, Унга суйиб қўярлар исм. А. Орипов
-
Эсли болалар ҳам кўринмайди. Гўдаклар эса бешикда, дарахтлар орасидаги беланчакларда ухлаб ётишади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Вояга етмаган, она сути оғзидан кетмаган бола, ёш бола.
-
Мусулмонқул ўзини мингбоши эълон қилиб, ақлсиз бир гўдакни хон кўтариб, эл елкасига минди. А. Қодирий, Утган кунлар
-
Ўқитувчи ёлғиз билим бермайди. У гўдакни одам қилади. Н. Сафаров, Оловли излар
3. кўчма Етарли турмуш тажрибасига эга бўлмаган, хом, ғўр одам.
-
Баринг гўдак, ҳали нодон боласан, Ҳар иш қилсанг ҳам, битмаган, чаласан. Равшан
-
Дилдор Аъзамжонни кўрди-ю, Низомжон кўзига бир ёш бола, гўдак бўлиб кўринди-қўйди. С. Аҳмад, Уфқ
ГЎДАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GO‘DAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гўдак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар