гўлах
билан улашинг
1. Ҳаммомнинг ўт ёқиладиган жойи, ўчоғи; гўлаххона.
-
Шу вақтда Регистон яқинидаги ҳаммом гўлахидан тўрт нафар қиморбоз қўлларида икки замбар билан чиқиб келдилар. С. Айний, Қуллар
2. Ҳаммомга ўт ёқувчи киши; гўлахи.
-
Маълумот сўрамайдиган турли ишларда ишладим: қоровул бўлдим, гўлах бўлдим. Т. Мурод, От киш наган оқшом
гўлах сўзи қатнашган жумлалар:
Гўлахдан чиққан
-
— Ўзиям гўлахдан чиққанга ўхшайди-я, яғир бўлиб кетибди, бола бечора, — деди Меҳриниса Маҳкам акага. Р. Файзий, Ҳазрати инсон;
-
Гўлахдан чиққан теги пастни бошингизга урасизми, олсангиз — бирор хонзодани олинг, деб минг марта айтдим, қулоқ солмадингиз. Ҳ. Ғулом, Машъал
Ўттиз икки гўлахга ўт қўйган
-
Ниёзохуннинг дилига ғулғула тушди. Бойвачча эмиш Бу ўттиз икки гўлахга ўт қўйган каллакесар ўғри-ку! К. Яшин, Ҳамза
ГЎЛАХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GO‘LAX сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гўлах сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар