гўр
билан улашинг
1. Ўликни кўмиш учун қазилган чуқур.
-
Бировга гўр қазисанг, ўзинг йиқиласан. Мақол
-
Гўрингдан тутун чиққур! Гўрингда чиригур! (қарғ.)
-
Тўпа холанинг ёнида очиқ гўр ғорга ўхшаб, аллақандай ваҳима таратиб, қорайиб турибди. И. Раҳим, Ихлос
2. Ўлик кўмилган жой ва шу ерда тикланган тепача; қабр; қабр устига қурилган мақбара.
-
Қаерга борасиз, Қулбобо ажалингиз етса, отамизнинг гўри ёнига сиз учун катта бир сағана ясаб, сизни элтиб кўмамиз. С. Айний, Қуллар
3. модал сўз ГЎРГА. 1. “Яхши“, ишқилиб маъноларида қўлланади.
-
У(йигит) илкис атрофга назар ташлаб, юрагини бирдан ваҳм босди: не бўронда қолиб кетмаса гўрга эди. М. Мансуров, Ёмби
4. Кесим таркибида келиб, розилик, истак ва шу кабилар маъноларни ифодалайди.
-
Фойдасини бермаса ҳам гўрга, саккиз минг сўмни қайтарсин. А. Қаҳҳор, Сароб
-
— Қариганда мени бир балога гирифтор этмасанг гўрга эди, — дея қичқирди [Зоҳир шайх]. С. Сиёев, Ёруғлик
5.
гўр сўзи қатнашган жумлалар:
Гўр азоби
-
Йўл азоби —гўр азоби. Мақол. Гўр азобида Азоб ва машаққат билан, катта қийинчиликлар билан.
Гўрдами
Гўрига ғишт қаламоқ
Гўрними
-
Бу сафар силаб-сийпаб ўтибдими? — Гўрними?
Бир оёғи тўрда, бир оёғи гўрда ёки йўлидан гўри яқин
-
Бир оёғим тўрда-ю, бир оёғим гўрда, ажал деган рўдапо эшикнинг тирқишидан мўралаб турибди-ю, қолган беш кунимга шукур қилмай, яна орзу-ҳавас қилайми, айланай овсин! А. Мухтор, Опа-сингиллар
Ота гўри қозихонами?
-
[Ҳасан] Турмасанг турмассан. Шунга ҳам ота гўри қозихонами! Мен Зуҳра билан нариги уйга ўтаман. Н. Сафаров, Кимга тўй, кимга аза.
[Ўз] гўрига тортмоқ
-
У, Олахўжани ўз гўрига тортмай, ўша ёқда йўқ бўлиб кетса кошки эди. П. Турсун, Ўқитувчи
Қай(си) гўрга
-
Қайси гўрга йўқолдинг, баччағар! — ўшқирди Бобоқулга қараб. — Ўтни ёқ. Бир пиёладан чой ичиб, йўлга тушайлик! С. Анорбоев, Оқсой
Қай(си) гўрда
-
Аҳмаджон ака! Қайси гўрда юрибсиз? Телефон қилмаган жойим қолмади. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
Қай(си) гўрдан
-
[Рокия:] Турғунбой — Фарҳоду, Муҳаббат — Ширин эди. Қайси гўрдан бир хат келди-ю, ораларига совуқлик тушди-қолди. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
Ҳаммаси (ёки бари) бир гўр
-
— Кўп ўтмай, у мени яна бошқа жойга топширди. Бу бой даргоҳида ўтган ҳаётим эслашга арзийдими? Йўқ. Ҳаммаси бир гўр эди, — деди Ҳамроқул. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
Ҳар кимнинг гўри бошқа
-
Каромат ундоқ бўлиб кетди, индамадим; майли, бунисига ҳам бир нима демайман, ҳар кимнинг гўри бошқа, менга нима. А. Қаҳҳор, Қизлар
ГЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
GO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
гўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар