шақилла
билан улашинг
1. “Шақ -шақ“, шақир-шақир этган овоз чиқармоқ.
-
Қовжироқ кўкнорилар худди пуч ёнғоқдай шақиллади. О. Ёқубов, Ларза
-
Эшон унга ўқрайиб қаради-ю, овози чиқмасданоқ, эшик зулфини шақиллаб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Тозагул шақиллаб қайнаб турган мис самоварни кўтариб кирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. кўчма Қаттиқ-қаттиқ овоз чиқариб гапирмоқ.
-
Ойжамол айтди: — У эшонингизни гапирманг. Жағи қурушиб қолган, шақиллаб, ҳеч кимга гап бермайдиган бало эди-да. Ёдгор
-
Хотинининг шақиллашини трубкада эшитди-ю, унга атаб йиғиб қўйган яхши гаплари тариқдай сочилиб кетди. С. Нуров, Нарвой
ШАҚИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAQILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шақилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар