сот
билан улашинг
1. Пулга айирбош қилмоқ, белгили келишилган пул эвазига бермоқ.
-
Арзон сотмоқ. Қиммат сотмоқ. Пулга сотмоқ. Ўз нархига сотмоқ.
-
— Йўлингдан қолма! — деди у Зулфизарга ўқрайиб. — Сендақаларга сотадиган узумим йўқ! К. Яшин, Ҳамза
2. кўчма нафр. Сотқинлик, хоинлик қилмоқ.
-
Дўстини сотмоқ. Ватанни сотган эр бўлмасалан Мақол
сот сўзи қатнашган жумлалар:
Сотиб олмоқ
-
Бизнинг Қаландар бой куз-да камбағалларнинг пахтасини арзон-арзон сотиб олиб, саройига босиб қўяди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қамбарали акани сотиб олгани кучингиз етмаса керак. Милтиқ билан бўлмади, энди пул билан рахна солмоқчимисизлар. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
-
Ҳар куни аҳвол шу. Қаерда маишат, кўпкари бўлса — шуники. Уриш-жанжални-ку, излаб юриб сотиб олади, лаънати. Н. Фозилов, Оқим
Гап сотмоқ
Сафсата сотмоқ
СОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар