соқчи
билан улашинг
1. Муайян жойни, ҳудудни муҳофаза қилувчи қуролланган қўриқчи, посбон.
-
Чегара соқчилари.
-
Чегарада тиканли симлар, милтиқли соқчилар — қуш учиб ўтиши мушкул. Газетадан
-
Шаҳар атрофини ўраб олган пахса деворлар устида соқчилар-гина у ёқдан бу ёққа юриб турар эди. Ойдин, Ҳикоялар
2. Қўриқчи, қаровчи, қоровул.
-
Сурув ўз соқчиларига тўла ишонч билан пиш-пиш мудрамоқда. С. Анорбоев, Оқсой
3. Бирор кимсанинг хавфсизлигини сақлаш учун белгиланган шахс, шахсий қўриқчи.
-
[Сардор:] Ўз еримда жонимни ҳовучлаб, соқчи билан юраманми энди! Шарқ юлдузи
-
Қўлга тушмоқдан қўрқадиган ташмачидай, мени ўзига соқчи қилиб олармиди? М. М. Дўст, Лолазор
4. Муҳофаза, ҳимоя қилувчи, қўриқловчи, сақловчи, посбон.
-
Тинчлик соқчилари.
соқчи сўзи қатнашган жумлалар:
Соқчи кема
СОҚЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOQCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соқчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар