аввал
билан улашинг
1. от кам қўлл. (асосан 1-шахс эгалик ва ўрин-пайт келишиги шаклида) Бош(и), бошланиш(и). зид. охир.
-
Ишнинг аввали ва охири.
-
Хуллас, бугун ёшлигимни эслашим ва гапнинг аввалини шундан бошлашимнинг сабаби бошқа. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Мулоҳазаларимиз аввалида видеофильм ҳақидаги айрим фикрлар, баҳоларни муштарийга етказмоқчи бўлдик. Газетадан
2. равиш Ўтган вақтлар(да), ҳозирга қадар; илгари. зид. ҳозир.
-
Тирикчилигимиз аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бу кенг хонага Ғуломжон авваллари ҳам кўп келган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Биринчи навбатда, биринчи бўлиб; дастлаб.
-
Аввал қариялар дастурхонга таклиф этилди.
-
Аввал таом, баъдаз калом. Мақол
-
Аввал тўнғич ботир пойловчилик қилибди. Чалпак ёққан кун
4. Бошланишда; бошда.
-
Аввал ҳеч нарса сезилмади, бир оз ўтгач, оғриқ тура бошлади.
5. кўм. взф. Бирор воқеа, ҳодиса ёки ҳаракатнинг бошқасидан ёки шу ҳақда сўз бораётган вақтдан олдин бўлганлигини билдиради.
-
Учрашувимиздан аввал. Бундан тўрт йил аввал.
-
Мана сўнгги хотира: икки ярим йил аввал меҳрибон она уни шаҳарга узатади. Ойбек, Танланган асарлар
аввал сўзи қатнашган жумлалар:
Аввал-охир
-
Ҳеч ким баробар келмас энди, улларим (ўғилларим), Мен биламан, аввал-охир сизларга. Эрали ва Шерали
-
Бунча жозиб, бунча соҳир, Якто бўлдинг, Кўҳинор? Соҳибингга аввал-охир Бало бўлдинг, Кўҳинор. Э. Воҳидов
АВВАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AVVAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
аввал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар