буйруқ
билан улашинг
1. Ташкилот, муассаса, корхона, ҳарбий қисм ва шу кабилар бошлиғи, раҳбарининг ўз тасарруфидаги ташкилот, муассаса, корхона бўйича чиқарадиган расмий фармойиши, амри ва шундай фармойиш матни ёзилган қоғоз; расмий ҳужжат.
-
Директор буйруғи. Олий Бош Қўмондон буйруғи. Гарнизон бошлиғининг буйруғи. Ишга тайинлаш ҳақидаги буйруқ. Буйруқ билан расмийлаштирмоқ. Буйруқни кўринарли жойга осиб қўймоқ. Буйруққа қўл қўймоқ.
-
Қўмондоннинг буйруғи билан учта ўғилдан бир экипаж ташкил этилибди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Нима десам экан, қани юринг-чи, буйруқда нима дейилган экан. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Нусратбек Пайғомов билан гангур-гунгур суҳбатлашиб турган маҳалда, котиба буйруқни олиб кирди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Оғзаки ёки ёзма топшириқ, амр, фармон.
-
То эсини танигандан бошлаб буйруқларига сўзсиз бўйсуниб келган Гулнор, ҳеч нима ўйламасдан, ўрнидан турди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Мўминнинг овозидаги қатъият, буйруқ Лайлини бўшаштирди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Шу аснода котиба шофёрга раиснинг буйруғини айтди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
буйруқ сўзи қатнашган жумлалар:
Буйруқ майли
-
Буйруқ майлидаги феъллар тингловчи томонидан бажарилиши зарур бўлган иш-ҳаракатни англатади. Ўзбек тили дарслиги
БУЙРУҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUYRUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
буйруқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар