буюк
билан улашинг
1. Ҳажм-ўлчови одатдагидан ортиқ, катта; улкан.
-
Буюк тоғ. Буюк давлат. Буюк бино.
-
Заргаров атрофидаги буюк саҳрони, шу саҳродек чексиз сукунатни сезар, ўзининг беҳаловат руҳи шу бўшлиқларни бус-бутун тўлдириб тургандек туюларди. А. Мухтор, Асарлар
-
Фарғона канали ўз кўлами билан буюк аталмиш ўша каналлардан ўн баравар буюкдир. С. Аҳмад, Уфқ
-
Фалакка бўй чўзган аллақандай буюк қаср рўпарадан намоён бўлиб, Меъморнинг хаёлини олиб қочди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Аҳмад ўзини буюк коинот қаршисида зарранинг миллиарддан бир заррачасидек ҳис этди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Улуғвор, юксак, тенгсиз, мислсиз.
-
Буюк, етук одамлар ниҳоятда камтар, кам-сухан, дилбар-у меҳрибон бўлишини бу доно қиз яхши биларди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Буюк воқеалар олдида вақт ўз ҳукмини ўтказа олмайди. Саодат
-
Инсоният ўз камолоти жараёнида қўлга киритган буюк кашфиёти — тилдир. Ғ. Саломов, Таржима назарияси
-
Баҳор бўйи, ёз бўйи заррама-зарра йиққан бунёдини буюк саховат билан деҳқон этагига тўкаётган мана шу олтин кузда унинг юраги қафасдан чиққан қуш юрагидай яйрай бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Азиз, мўътабар, муқаддас.
-
Дунёда ҳеч сўз борми Она сўзидан буюк. Ҳ. Олимжон
-
Биз биринчи навбатда авлодларнинг буюк хотираси олдида қарздормиз. Газетадан
4. Буюк (эркаклар исми).
БУЮК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUYUK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
буюк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар