буюр
билан улашинг
1. Истак-талабни бажаришга кўрсатма бермоқ; буйруқ бермоқ, амр, фармон қилмоқ.
-
Иш буюрмоқ. Болани ишга буюр, кетидан ўзинг югур. Мақол
-
Ишёқмасга иш буюрсанг, Сенга ақл ўргатар. Мақол
-
Унинг нозиклиги, кўҳликлиги ҳурмати аяб, енгил-елпи ишларни буюрарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Мен ҳазрати олийлари буюрган Мадраса тарҳини чизиш билан бандмен. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ҳоким ясовулни чақириб, йўлга ҳозирланишни буюрди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ўлимга буюрдингиз, бизнинг нима гуноҳимиз бор экан? Луқмони Ҳаким
2. Бирор нарсани тайёрлаб бериш учун мурожаат қилмоқ; буюртма бермоқ, буюртирмоқ.
-
Пальто буюрмоқ.
-
Муҳиддин толеига официант ҳам тез кела қолди. Чой ва овқат буюрди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Келин пошшага тилла узук буюрдингизми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Туфлини дарҳол гиламга қўйиб, кийиб кўрди: — Ўзимга буюртирилгандай! Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
3. Топширмоқ, бермоқ (қонун йўли билан).
-
Нафақа керак бўлса, даромадимнинг ярмини олинг, лекин болани тинч қўйинг. Бермайман, овора бўлманг! — Нега? Болани онага буюради-ку! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. тиббий Тавсия қилмоқ, ёзиб бермоқ, (дори-дармон, парҳез ва шу кабилар ҳақида).
-
Парҳез буюрмоқ.
-
Фақир бу сабилга оғуштабиз, баважҳ дафъи савдойи табиб буюрган. Ҳамза, Танланган асарлар
-
Менми? Менга нима ром келишини ўзим ҳам билмайман. Лекин докторлар коньяк буюрадилар, майли, коньяк бўлсин. Ойбек, Танланган асарлар
5. Бирор иш, топшириқ билан бирор жойга юбормоқ, жўнатмоқ.
-
Хушрўй хизмат-чини ўчоқ боши юмушларига буюриб, чойни ўзи қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ўзбек ойим бурчакда бола кўтариб ўтирган Зайнабдан чақалоқни олиб, уни жомни тўкиб келишга буюрди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Хизмат деса жуда абжир бўламан, Нима буюрсангиз, ишлаб келаман. Муродхон
6. Тақдир қилмоқ; хоҳламоқ, истамоқ.
-
Тангрининг буюргани шу экан. Лекин, Меъмор, сиз яхши одамсиз, дилимга ёқасиз. Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Ўғлим, кўнгил буюрган ишдан зарури бўлмайди, — деди раис Тошпўлатовга. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
буюр сўзи қатнашган жумлалар:
Буюринг ёки буюрсинлар
-
Сизга оғир келмаса, бир хизмат топширмоқчиман, уста! — Буюрингиз! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бу ишларни менга буюринг, бекам! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Жуман писмиққа мурожаат қилди: — Буюрингиз, афандим! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.;
-
[Вольков:] Афандилар, столга буюрсинлар! Н. Сафаров, Танланган асарлар
Айбга буюрмоқ
-
Айбга буюрмайсиз, ўғлим меъморликни ўргансин, отасидек сангтарош бўлиб қолмасин, дедим. Мирмуҳсин, Меъмор
Ташриф буюрмоқ
-
Бир ҳафтадан кейин қиз Жамолзоданинг устахонасига ташриф буюрди. Ёшлик
Насиб бўлмоқ, насиб қилмоқ.
-
Уялган буюргандан қуруқ қолар. Мақол
-
Югурганники эмас, буюрганники. Мақол
-
Қўша қаринглар. Ўғилларингга ҳам шунақа сарполар буюрсин. Т. Малик, Ажаб дунё
-
Ўша куни Матпанога ўз тўйи буюрмади. С. Сиёев, Аваз
-
Хўпам ярашдики, қуллуғ бўлсин, буюрсин. Гулдаста
БУЮР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUYUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
буюр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар