сигнал
билан улашинг
1. Бирор маълумот, буйруқ, хабар ва шу кабиларни яқин ёки узоқ масофага етказиш, кишиларни ўзига қаратиш, огоҳлантириш, тартибга чақириш учун қўлланадиган шартли белги, ишора, товуш ва шу кабилар
-
Светофор сигналлари. Товушли сигнал. Аниқ вақт сигнали. Машина сигнали. Сигнал чироқлари.
-
Шофёрнинг Йўл очинглар маъносида бераётган сигнали бефойда эди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Мансур ҳовли ўртасига етиши билан орқадан машина сигнали эшитилди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. кўчма Бирор ҳодисанинг олдини олувчи, у ҳақида огоҳлантирувчи, таъкидловчи хабар ёки белги, ишора.
-
— Шундай кўнгилсиз аҳволлар тўғрисида сигналлар бўлганмиди? — Бўлган эди. Бу ерда ўртоқ Эргашевнинг ҳушёрлигига тан бериш керак. А. Қаҳҳор, Мунофиқ
-
Шундан буён икки ой ўтди, ҳали ҳам матбуот сигналига жавоб йўқ. Муштум
СИГНАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIGNAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сигнал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар