бахши
билан улашинг
1. Халқ қўшиқлари ва достонларини ёддан куйловчи шоир, оқин.
-
Ўзбек ха/1қ бахшилари. Бахшилар репертуари. Тўйда сўз бер бахшига, Харидор бўл яхшига! Мақол
-
Ду-торсиз бахши бўлмас, Ёмонсиз — яхши. Мақол
-
Достон ва терма бахшиларнинг репертуарида ёнма-ён яшаб келади. ЎТА
2. этн. Ирим-сиримлар қилиб, дуолар ўқиб, дам солиб даволовчи табиб.
-
Жинга ишонган бахшини тинглагунча, Чинга ишонган яхшини тингла. Мақол
-
Сотиболдининг хотини оғриб қолди. Бахши ўқиди. Аллақандай бир хотин келиб, толнинг хипчини билан савалади. А. Қаҳҳор, Бемор
-
Бахши, кушноч, азайимхонларни йиғиб, ўқитиб-чўқитди, у ҳам бўлмади, дарди зўрайиб кетди. Баҳром ва Гуландом
3. эск. тар. Бухоро хонлигида қурилиш учун белгиланган маблағларнинг ҳисоб-китобини назорат қилувчи лавозимли киши.
-
Бухоро хонлигида маъмурий бинолар қуришда маблағ ҳисобини олиб борувчи кишиларни, туркманларда уруғ оқсоқолларини бахши деб аташган. ЎзМE
БАХШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAXSHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бахши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар