Izoh.uz сайтида парча сўзининг изоҳи ва маънолари

парча

от

1. Бутундан кесиб, қирқиб, йиртиб, синдириб олинган ёки ўзи ажраган қисм; бўлак, бўлакча.

  1. Қоғоз парчаси. Бомба парчаси.

  2. Баҳодир каллакланган тол орасидан суяк, совун парчаларини олар экан, бирдан Нилуфарнинг елим қўғирчоғи чиқиб қолди. С. Аҳмад, Юлдуз

  3. Кекса ишчи сўнгги гўшт парчасини оғзига солди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак

  4. Дераза ойналарига йирик қор парчалари оқ капалакдай уринади. Ойбек, Танланган асарлар

2. ад. Асарнинг тугал мазмунли кичик қисми.

  1. Романдан парча, Кўпгина оқшомхонлар ёзувчиларнинг янги асарларидан парчалар бериб боришни, санъаткорларимиз ҳақида кўпроқ ёзишимизни илтимос қилишди. Газетадан

  2. Абдулла Қаҳҳор, то асар битгунча, таассуротингиз бузилади, фикрингизни тўла ифодалай олмайсиз, деб ҳатто парча ўқигани рухсат бермас эдилар. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас

3. кўчма Бўлак, бўлакча, қисм.

  1. — Ўғлим, — деди она ўрнидан туриб, юз-кўзларини бошидаги дуррасининг учига артар экан, — фарзанд — қалб парчаси. Газетадан

парча сўзи қатнашган жумлалар:

Бир парча

1. Унча катта бўлмаган; кичкина, озгина, арзимайдиган.
  1. Бир парча ер.

  2. — Бир парча нон учун сенинг эшигингда чўрилик қилиб, болаларингнинг кирини ювганман, — деди Ойимхон. П. Турсун, Ўқитувчи

  3. Йигитали бир парча қоғозга қалам билан ёзилган хатни ўқий бошлади. С. Кароматов, Бир томчи қон

2. кўчма Оз (гина), пича, кўп эмас.
  1. Агар уларнинг тили бўлган-да эди, ҳар бир жанг тагида кимларнинг манглай тери-ю кимларнинг бир парча умри қолиб кетганини сўйлаб берарди. Х. Султонов, Онамнинг юрти

Парча гулли

Йирик-йирик гулли.
  1. Парча гулли лас.

  2. Хола диванга ўтирди. Бошидан қизил парча гулли жун рўмолини олиб қоқди. Пешонасини, бўйнини артди. С. Нуров, Нарвон

  3. Парча гулли чит кўйлагини ҳилпиратганча Гулзебо завқ билан ўйинга тушди. С. Кароматов, Олтин қум

Зар ип аралаштириб тўқилган қалин ипак мато, кимхобнинг бир тури.

  1. Қаторга тиркадик лўк билан норча, Устига юкладик қирмизи парча. Аппомиш

  2. Туман орасига ўралган чўққининг учи қилич дамидек ярқираб кетди-ю, бир дам кимхоб парчасидек булут ялт-ялт ёниб, кўзни қамаштирди. С. Аҳмад, Йўлда


ПАРЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

PARCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
8288
Сўзнинг тескари ёзилиши
ачрап
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
66

парча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
парча сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, парча сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+