кўрсат
билан улашинг
1. Кўрмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Китобларни кўрсатди.
-
Шогирд йигит Муродни кўрсатди. Т. Мурод, Оқ от
2. Намойиш қилмоқ; амалда исботламоқ; билдирмоқ.
-
Билимдонлигини кўрсатди. Дўстлигини кўрсатди. У [Аҳмаджон] меҳнатга бўлган қобилиятини айниқса колхозда кўрсатди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Бу йигит бошқа ҳеч ишда ўзини кўрсатмаган эди, шу ишга қўйдик, бунда ўзини кўрсатди. А. Қаҳҳор, Картина
3. Далил келтирмоқ, айтиб ёки намойиш қилиб исботламоқ.
-
Баҳона кўрсатмоқ. Далил кўрсатмоқ. Сабаб кўрсатмоқ.
-
Бунга нима важ кўрсатасиз? Кўрдингизми, кўрсатаётган важингизнинг ўзи важга муҳтож. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Нишон бермоқ; далолат, ишора қилмоқ, билдирмоқ.
-
Бу нарса кўрсатадики, Мирзакарим отам дунё лаззатини яхши тушунадилар, яна кўп вақт бу лаззатдан баҳраманд бўлишни истайдилар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Лекин кечаси кўринган бутун аломатлар душман шитоб билан чекинаётганини кўрсатар эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
5. Бирор иш ёки вазифани бажариш учун бировнинг мувофиқлигини, муносиблигини айтмоқ, номзодини таклиф этмоқ.
-
Аравакаш Йўлчини чақирди: — Катта ойимнинг юмушлари бор экан. Менга буюрган эдилар. Ишим зарурлигидан сизни кўрсатдим. Сиз учрашинг. Ойбек, Танланган асарлар.
6. сўзлашув тили Адабини, таъзирини бермоқ; ўч олмоқ.
-
Қачонгача овозимни бўғадилар; тирикман — тинчимайман. Кўрсатаман уларга! Ойбек, Танланган асарлар
-
Халойиқ олдида мени беобрў қилишнинг оқибатини сен ит қорига бир кўрсатиб қўяй ҳали! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
7. Қилиб, этиб равишдошлари билан бирикиб, улар бошқарган сўздан англашилган белги ёки хусусиятга эга эканликни исботлашга, бунга бошқаларни ишонтиришга уринмоқ маъносида ишлатилади.
-
Бировни ёмон қилиб кўрсатма. Ўзини билармон қилиб кўрсатмоқ.
-
Галкин ўзини қўй оғзидан чўп олмаган қилиб кўрсатишга интилар эди. К. Яшин, Ҳамза
8. Айрим отлар билан бирикиб, шу отлар билдирган иш-ҳаракат, нарсани қилиш, намоён этиш маъносини билдиради.
-
Ғайрат кўрсатмоқ. Жасорат кўрсатмоқ. Матонат кўрсатмоқ. Таъсир кўрсатмоқ. Қаршилик кўрсатмоқ. Ғамхўрлик кўрсатмоқ. Ҳурмат кўрсатмоқ.
-
Гулнорнинг ғойиб бўлиши Йўлчига яшин урган каби таъсир кўрсатди. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Азизбек:] Бунчалик ғайрат кўрсатган фуқароларга раҳмат, дунё тургунча турсинлар! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бунда, айниқса, кашмирлик дарвеш жонбозлик кўрсатди. К. Яшин, Ҳамза
кўрсат сўзи қатнашган жумлалар:
Жонини кўзига кўрсатмоқ
-
— Ислом, мен бу итнинг вангиллашини эшитмоқчиман, жонини кўзига бир кўрсатиб қўй, — деди ғазабдан кўзининг пахтаси чиқиб кетган Эргаш. К. Яшин, Ҳамза
Иш кўрсатмоқ
-
Ҳозирги замон иш кўрсатганники. У. Исмоилов, Сайланма
Йўл кўрсатмоқ
-
Ёшларга йўл кўрсатмоқ.
-
Кечирим сўраб, хат ёз, йўл кўрсатади Эргаш. Гулдаста
Кунини кўрсатмоқ
-
Сен шошмай тур ҳали отамга айтиб бераман, кунингни кўрсатади. С. Сиёев, Ёруғлик
Оёғи (ёки оёғининг учи) билан кўрсатмоқ
-
у билган одамлар ё ўзидан паст, ё ўзидан юқори; ўзидан паст одамни оёғи билан кўрсатар, ўзидан юқори одамнинг эса оёғига йиқилар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
Қорасини кўрсатмайди
-
Бу нима гап, қизим? Ақлли, ҳушли, кап-катта йигит бирдан қорасини кўрсатмай кетсин! Ойбек, Танланган асарлар
КЎРСАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘RSAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўрсат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар