кўрсатгич
билан улашинг
1. Кўрсатиш учун хизмат қилувчи ёзув, стрелка ва шу кабилар
-
Йўл кўрсаткич. Кўрсаткич бармоқ.
2. Бирор нарсанинг ривожи, даражаси, ишнинг бориши, бажарилиши ва шу кабиларни билдирувчи белги ёки нарса, натижа.
-
Халқ хўжалиги тараққиётининг кўрсаткичлари. Талабалар имтиҳонларда юқори кўрсаткичларга эришдилар.
-
Албатта, ишимизга баҳо берар эканлар, энг олдин кўрсаткичларимиз ва сўнгра аҳволимизни ҳисобга оладилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Бундай юқори кўрсаткичларга эришишда тажрибакор кексаларнинг қўшаётган ҳиссалари каттадир. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
3. тилшунослик Бирор категорияга тааллуқлиликни кўрсатиб турувчи белги; қўшимча.
-
Грамматик кўрсаткич. Эгалик кўрсаткичи.
КЎРСАТГИЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘RSATGICH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўрсатгич сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар