кўрсатма
билан улашинг
1. Қандай ҳаракат қилиш, ишлаш лозимлигини кўрсатувчи йўл-йўриқ; қўлланма.
-
У қоғоздаги кўрсатмадан чекинишни интизомни қўпол равишда бузиш, деб ҳисоблайди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
У шефдан баъзи кўрсатмаларни олгач, аста ўрнидан турар экан, Аъзам Зоҳидович сўраб қолди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Инженер бу ерга ҳар куни келиб, ишни кўрар, Башоратга кўрсатмалар бериб кетар эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. ҳуқуқ Тергов-суд жараёнларида бирор аҳамиятли ҳолат ҳақида шахс (гувоҳ ва бошқалар)нинг берган маълумоти; далил.
-
Гувоҳларнинг кўрсатмасидан маълумки, баҳслашаётган овозлар марҳумларга тегишли эмас. Фан ва турмуш
КЎРСАТМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘RSATMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўрсатма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар