оила
билан улашинг
1. Эр-хотин, уларнинг бола-чақалари ва энг яқин туғишганларидан иборат бирга яшовчи кишилар мажмуи; хонадон.
-
Аҳил оила. Санъаткорлар оиласи. Оила бошлиғи.
-
[Эшвой] Камбағал бўлишига қарамай, Йўлчининг оиласига ёрдам кўрсатар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Оиланинг ҳар бир аъзоси ўз иши, юмуши билан машғул. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Бировга қизиқиш, оила қуриш Бу гаплар Замирани чўчитар, Очил уни ёмон йўлга бошлаётгандай туюларди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. кўчма Бир мақсад, маслак билан бирлашган кўп кишилар, халқлар, мамлакатлар.
-
Ўзбекистонда турли миллат вакиллари бир оила бўлиб яшамоқдалар. Газетадан
-
— Бутун аскарлар бир оила, аҳил, меҳрибон ва қалин дўстмиз, — деди Бектемир. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Ўсимликлар ва ҳайвонлар систематикасида тузилиш жиҳатидан бир-бирига ўхшаш, келиб чиқиш жиҳатидан ҳам ўзаро яқин бир неча уруғни ўз ичига олган гуруҳ.
-
Дуккаклилар оиласи. Ўрдактумшуқлилар оиласи.
-
Турп бутагулдошлар оиласига мансуб икки йиллик, илдизмевали кўкат ўсимлиги дейишади ботаниклар. К. Маҳмудов, Қизиқарли пазандалик
4. Қардош тиллар гуруҳи.
-
Олтой тиллар оиласи. Сом-ҳом тиллари оиласи.
5. сўзлашув тили Рафиқа, хотин.
-
Оилам мактабда ўқитувчи.
оила сўзи қатнашган жумлалар:
Оилани бузмоқ
-
Жаҳл устида уришиб қолган бўлсангиз, эҳтимол, ярашиб қоларсиз. Қайнатангиз, қайнанангиз келиб қолишар? Оилангизни бузманг! Мирмуҳсин, Умид
ОИЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OILA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оила сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар