1. Ҳарорати кўтарилмоқ, баланд бўлмоқ; исимоқ (асосан ҳаво ҳарорати ҳақида).
Ҳаво ниҳоятда қизиган, отлар ҳаллослаб терлар. Мирмуҳсин, Меъмор
Эрталабданоқ кун қизий бошлайди-да, чошгоҳга борганда қуёшдан олов ёмғири ёғилади. Ҳ. Ғулом, Бинафша атри
2. Бирор нарса (олов ва бошқалар) таъсирида тана ҳарорати ошмоқ, кўтарилмоқ (жисм, тана ҳақида).
Бадани қизиди. Тандир қизиди. Темир қизиди.
Отабекнинг манглайида турган қўли қизиб кетиб, иккинчи қўлини алмаштиришга мажбур бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ҳамма ёқ қум, қизиб, ёниб ётган қум М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. айн. Қизишмоқ.
[Содиқ:] Қизиб кетган эканман, қаранг, мингбошини ҳам чўзилтирмоқчи эдим-у, бироқ орқадан келиб, қўлимни боғлаганларини билиб қолдим. Н. Сафаров, Уйғониш
4. кўчма Қизғин тус олмоқ.
Суҳбат қизиди. Мунозара қизиди.
У саҳна чеккасига суриб қўйилган парда олдига борганида, концерт қизиб кетган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Бу кун чоршанба бўлганидан бозор айниқса қизиган. Ойбек, Улуғ йўл
Иш қизиб кетган пайтда қишлоқ томондан кўчани чангитиб келаётган машина кўринди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
Ҳозир овнинг авжи қизиган пайти, кўлда ўрдак, қашқалдоқ кўп. Ж. Шарипов, Хоразм
Боши қизиди
Қоратой бир оз ўйланиб, боши қизиган каби, дўпписини курсига олиб қўйди. Ойбек, Танланган асарлар
Қодирнинг саломатлигига бир неча марта қадаҳ кўтарилди. Қодирнинг боши қизиб кетди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
Ичи қизимоқ
Сентябр келишини кутиб, ичи қизиб кетяпти Тошбибининг, Газетадан
Қулоғи қизимоқ
Сен ҳақингда ҳам кўп гаплар бўлди, роса қулоғинг қизигандир.
Ўзи йўқларнинг ҳам қулоғи қизиб турармиш. С. Кароматов, Олтин қум
ҚИЗИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIZI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.