зиндон
билан улашинг
1. тарихий Амир ва хонлар замонида ер остига қурилган зах ва қоронғи қамоқхона.
-
Зулм зиндондан ёмон. Мақол
-
Маҳбусларга тўлиб зиндонлар, Адолат деб тўкилди қонлар. Э. Раҳим, Янги қадам
2. кўчма Азоб-уқубат макони; азобхона, ғурбатхона.
-
Хуросон олимлар учун зиндон [деди Бадиа]. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳеч маслаҳат чиқмади, Эр ва хотин бемадор: Бўлган эди кенг дунё Булар учун зиндон, тор. Ғайратий
-
Гуландом дуторни олиб созларкан, деди: — Дутор бўлмаса, бу зиндонда юрагим ёрилиб улар эдим. Ойбек, Танланган асарлар
зиндон сўзи қатнашган жумлалар:
Кўча хандон, уй зиндон
-
[Нафиса]
-
Бундай қараса, қизи Сураййонинг тили қақа, шоколадга келиб, пилдираб юриб ҳам кетдики. Аъзам димоғидан тушмайди, юзингда кузинг борми, демайди. Кўча хандон, уй зиндон. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ЗИНДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZINDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зиндон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар