зино
билан улашинг
1. Никоҳсиз, ношаръий жин-сий алоқада бўлиш; фаҳш.
-
Бир шаҳарда бир бузуқ хотин бор экан. Шу хотин қариганда, қиёмат ваҳмига тушиб, аъламнинг олдига борибди: — Аълам почча, киши зино қилса нима бўлади? — деб сўрабди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Мана шу табиати билан у [Қосим ювош] хиёнат, зинони билмаган ибтидоий давр одамларини эслатарди. Ў. Ҳакимали, Навбаҳор
2. кўчма Гуноҳ, айб.
-
— Бомдод намозида ё шариатга, ёинки зино ишларга рўйхушлигингизни аён қилинг,— деди мударрис Мамаражаб. С. Сиёев, Қиз боланинг панди
-
Насриддин ҳам кетар сал йироқ, Юз бермасин тағин бир зино. М. Али, Боқий дунё
зино сўзи қатнашган жумлалар:
Валади зино
ЗИНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZINO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зино сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар