зиқ
билан улашинг
1. равиш (фақат кесим вазифасида) Ғоят чекланган, тиғиз; ниҳоятда оз.
-
— Боришим керак. Вақт жуда зиқ, — деди Ҳотам. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Вақт зиқ, тонг ёриши яқин, тез ҳаракат қилиш керак эди. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир
-
Умрзоқ ота иш тиқилинч, вақт зиқ эканини фаҳмлаб, ошдан гап очмай қўя қолди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. кўчма Бекордан-бекор диққат бўлаверадиган, тажанг, юраги тор.
-
Зиқ одам.
3. Юракни эзадиган, диққатни оширадиган.
-
Зиқ иш.
зиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Зиқ бўлмоқ
-
— Оҳ, Пўлат, ғалати одатинг бор-да ўзингдан-ўзинг зиқ бўлаверасан,— деди Баҳор. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Шу қадар зиқ, нозиктабиат бўлиб қолгани учун Бегимхон кўп дакки эшитди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ҳадеб ишга тўғри бориб, тўғри қайтаверса ҳам, зиқ бўлиб кетаркан киши. Ф. Мусажонов, Собиқ
Зиқ қилмоқ
-
Бой кечадан бери уйдан жилгани йўқ, уйдагиларни ҳам зиқ қилиб юборди. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
ЗИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ЗИҚ сўзига берилган маънолар
зиқ сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар