зир
билан улашинг
равиш Иш-ҳаракатнинг тез, чақ-қон бажарилишини, қайта-қайта амалга ошишини билдирадиган сўз.
-
Хизматкор хотин зир югуриб, чой тайёрларди. Мирмуҳсин, Умид
-
Меҳмонларга ҳали у, ҳали буни ташиб, ташқари ҳовли билан ичкари ҳовли ўртасида зир югурдим. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Наҳотки икки йилдан бери бир бечорани зир қатнатиб овора қилсалар, Тошкент қишлоғи билан Марғилоннинг ораси озгина йўлми ахир? А. Қодирий, Ўтган кунлар
тақл. с. Ларзадан тебранувчи нарсаларнинг ҳаракати ва товуши ҳақида.
-
Портлаш зарбидан ойналар зир этиб кетди.
-
Руҳли, кучли кўкракдан чиққан бу ашула теваракни зир эттириб юборгудек, Отабекка ҳам бошқача бир таъсир берадир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
зир сўзи қатнашган жумлалар:
Зир титрамоқ
-
Зир титра-дим, бир қўрқдимки, нафасларим бўғилиб кетди. Ойбек, Нур қидириб
-
Зумрад зир титраб, ҳамма уйни айланиб чиқди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
-
У мендан зир титрайди.
-
Такяхона эшиги ичкаридан тарс-тарс урилди. Эшони судур зир титради. Ш. Холмирзаев, Қил кўприк
Юраги зир этмоқ
-
Танти-бойваччанинг юраги зир этиб кетди. Ойбек, Танланган асарлар
ЗИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ЗИР сўзига берилган маънолар
зир сўзига янги изоҳ қўшинг