зимма
билан улашинг
(фақат жўналиш, ўрин -пайт ва чиқиш келишиклари шаклида эгалик қўшимчалари билан ишлатилади) Кимсанинг гарданидаги, бўйнидаги иш, вазифа, масъулият, бурч.
-
Агар сен бу ёқни ўз зиммангга оладиган бўлсанг, бу томондан ҳам хотиржам бўламан. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Ишнинг оғири масъул котибнинг бўйнида, журнал чиқариш деярли шу тўртликнинг зиммасида эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Аввал бу юмушлар Мамарайим аканинг зиммасида экан. Шарқ юлдузи
зимма сўзи қатнашган жумлалар:
Зиммасига олмоқ
-
Хўжалигимиз деҳқонлари ўз зиммаларига олган давлат топшириғини шараф билан адо этдилар. Ўзбекистон қўриқлари
-
— Зиммамизга тушадиган ишни билиб олайлик, ўртоқ раис, — деди ярим ҳазил оҳангда Дмитрий Николаевич. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Ҳақиқатан ҳам баталон зиммасига катта масъулият юклатилган. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ЗИММА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIMMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зимма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар