чоғла
билан улашинг
1. Ҳозирламоқ, тайёрламоқ, шай қилмоқ.
-
Соқи Мажнун кўк отни чоғлаб, эгарлаб олиб келди. Нурали
-
Ўзимни йўлга чоғласам, Ҳар кимдан сўроқласам, Топарманми, болам, сени? Ойсулув
2. Ҳисобламоқ, деб ўйламоқ.
-
Хуррамбек! Э-э, ўзини қарийб Иброҳимбек билан тенг чоғлайди. Ш. Холмирзаев, Қаҳрамоннинг сўнгги кунлари
-
Йўл устида бундай жойда бўлибсан, Ўзингни ким чоғлаб, бобо, турибсан? Интизор
3. Тахмин, мўлжал билан аниқламоқ, мўлжалламоқ, тахмин қилмоқ.
-
Қўйнинг гўштини қанча чоғладингиз?
-
Акбарнинг ғўлабурдай бўй-бастига кўз қирини ташлаб, бир уришда қулатиш мумкинлигини чоғлади. Н. Қиличев, Чиғириқ
-
Агар ёшимни назарда тутаётган бўлсангиз, мени йигирма беш яшар чоғланг. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
4. Мўлжалга олмоқ, кўзламоқ.
-
Хотин ҳарам дарвозасини чоғлаб борар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Ўрлайверди самолёт Олис-олисни чоғлаб. Газетадан
5. Ўзини ёки кимсани хурсанд қилмоқ; вақтини, кайфини ёки димоғини чоғ қилмоқ.
-
Подшо димоғин чоғлади. Гулнорпари
ЧОҒЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHOG‘LA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чоғла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар