чоғ
билан улашинг
Вақт, давр; пайт, кез, кун, он.
-
Тонг чоғи. Терим чоғи. Шу чоғ. Айни чоғда. Ёш чоғим — олтин чоғим. Мақол
-
Йигитлик йилларим ёдимга келур, Зарафшон бўйларин ўйлаган чоғим. Ғ. Ғулом.қариган чоғимда бир замонлар беомон бой берилган вақтимнинг ҳам ҳиссасини чиқарсам, юзим ёруғ бўлса, деб ўйлайман. М. М. Дўст, Лолазор
Хурсанд, шод, яхши.
-
Қарға қағ этади, ўз вақтини чоғ этади. Мақол
чоғ сўзи қатнашган жумлалар:
Димоғи (ёки кайфи, кўнгли) чоғ
-
Гўрўғли султоннинг димоғини чандон чоғ қилиб ёта берди. Маликайи айёр
-
Қизлар, кайфи чоғ, ғуғулашиб, коридорга чиқишди. Мирмуҳсин, Илдизлар ва япроқлар. Қассобнинг ўнг қаватида Самад чол, кўнгли чоғ, келгувчилардан ҳол-аҳвол сўраб қўяди. Ёшлик
1. Ўлчови, ўлчами мўлжалдан кичик, кичкина.
-
Қадди чоғ. Унинг [боланинг]
-
Кўп ўтмай, ўртадаги чоғроқ столга дастурхон ёзилди. Шарқ юлдузи
-
— Марҳамат, дўстлар, — деб дастёр йигит чоғроқ бир баркашда столга тўрт сих кабоб қўйди. Н. Қиличев, Чиғириқ
2. Топ. Саҳни чоғ ҳовли.
-
[Йигитнинг] Этиги ҳам, қўлқопи ҳам ўзига чоғ эмас, катта. А. Мухтор, Туғилиш
3. Куч-қувват, қурб; имконият; истак.
-
Чоғим келмади. Тоғай деворга беҳол суянаркан, уларни қувиб етишга чоғи келмаслигини сезди. Ёшлик
-
Энди қўйиб берсанг, одамни писанд қилмайдиган чоғи бор. Н. Норқобилов, Тўқнашув
чоғ сўзи қатнашган жумлалар:
чоғ бўлиб турмоқ
ЧОҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHOG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чоғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар