чойчақа
билан улашинг
1. Кўча-кўйдаги майда харажатлар учун мўлжалланган оз миқдордаги пул; чой пули.
-
Ота чойчақага муҳтож бўлиб, бозор кунлари Қўйлиқда ҳаммоллик қилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Унча-мунча хизмат учун бериладиган ҳақ, хизмат ҳақи.
-
Агар Шоқосим иш билан ўзини ёқтирса, хўжайин ўз билича чойчақа ҳам бериб туради. Ойбек, Танланган асарлар
3. Тақчил молни топиб бергани учун дўкончига бериладиган устама ҳақ, пул.
-
Ўғли қанча овора-саргардон бўлиб, магазинчиларга чойчақа бериб олиб келган нарсаси қувонч бағишлаш ўрнига, айвонда чанг босиб турса С. Нуров, Нарвон
ЧОЙЧАҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHOYCHAQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чойчақа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар