бесаранжом
билан улашинг
1. Саранжом-саришта қилинмаган; саранжом топмаган, айқаш-уйқаш.
-
Бесаранжом уй. Ошхона доим бесаранжом.
-
Болаларнинг ўйинчоқлари, китоб, газеталар билан бесаранжом бўлган хонада бир аёл ётарди. С. Зуннунова, Қанот
-
Барча ҳовлилар қатори уларники ҳам бесаранжом. Шарқ юлдузи
2. Саранжом-саришталикни билмайдиган, пала-партиш иш, рўзғор тутадиган.
-
Бесаранжом хотин.
3. Ҳаяжон, изтиробга тушган; ташвишли, изтиробли, безовта.
-
Мўйлов бесаранжом кўзларини жовдиратиб, дарров гапира олмади. С. Аҳмад, Чўл шамоллари
-
Чол бесаранжом бўлиб, кўзи бежо, олма-кесак тера бошлади. И. Қаландаров, Шохидамас, баргида
БЕСАРАНЖОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BESARANJOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бесаранжом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар