чин
билан улашинг
1. от 1 Ҳақиқий ҳол, иш, гап, ҳодиса ва шу кабилар; рост, тўғри.
-
Отамнинг йўқдир тайини, Мен айтай гапнинг чинини. Нурали
-
Шу онда хавотири чинга айланди. Шарқ юлдузи
2. сифатдош Ҳақиқий, ҳаққоний, чинакам.
-
Чин ваъда. Чин сўз — мўътабар, Яхши сўз — мухтасар. Мақол
3. Асл, ҳақиқий, чинакам.
-
Оҳ, ширин ҳаёт, чин йўлдош ҳар бир жиҳатдан комил, фозил инсон бўлса Ҳамза, Танланган асарлар
4. Астойдил, самимий. У
-
бу аёлнинг, тили аччиқ бўлишига қарамай, чин дилдан орттириб берган пулларини сира унутгани йўқ эди. Ёшлик
-
чин маъноси билан одам,
-
Хуллас, чин маъноси билан серҳосил қишлоқ. Ҳ. Ғулом, Машъал
чин сўзи қатнашган жумлалар:
Чини билан
-
Чини билан ҳам Ҳожининг тусидаги бояги ҳасрат ва қайғу аломатлари йўқолиб, уларнинг жойини шарқ оталиги вазияти олди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Хитойнинг Шарқ мамлакатларида қабул қилинган ва ўзбек тилида ҳам учрайдиган номи.
-
Чин хоқони.
-
Чин чегарасидаги Ўтрор шаҳрига келгани замон йўлини қор девори тўсди. М. Осим, Ўтрор
чин сўзи қатнашган жумлалар:
Чин (ёки чинни) каптар
ЧИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар