чиниқ
билан улашинг
1. Меҳнат ёки жисмоний тарбия билан ўз организмининг ҳар қандай оғир шароитга, касаллик ва шу кабиларга бардош бериш қобилиятини оширмоқ; тобланмоқ, пишиқмоқ.
-
Меҳнатда чиниққаннинг ранги тоза бўлади. Қўшиқлар
-
У кўйлаксиз эди, офтобда чиниқиб пишган бадани тер билан ялтирарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. кўчма Амалий иш, тажриба жараёнида етилмоқ, тобланмоқ.
-
Дўстлик синовда чиниқади. Мақол
-
Унинг [қизнинг] муҳаббати айрилиқда чиниқди. Газетадан
ЧИНИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHINIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чиниқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар