зим-зиё
билан улашинг
Ҳеч нарсани кўриб бўлмайдиган даражада қоронғи; қоп-қоронғи, тим қоронғи.
-
Зим-зиё тун.
-
Меҳмонлар кўчага чиққанда, атроф зим-зиё, юлдузлар улкан қора чодирга қадалган беҳисоб чироқлардек йилтилларди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
-
Нестеренколар қайиқларда ўтириб олиб, зим-зиё тунда дарёда эшкак тортиб борардилар. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Чирилдоқлар овозига тўла зим-зиё чўл кечаси. М. Мансуров, Ёмби
зим-зиё сўзи қатнашган жумлалар:
Зим-зиё бўлмоқ
-
— Оппоқ қизим, жуда зим-зиё бўлиб кетдинг? Хабар ҳам олай демайсан? — деди Мурод ота. И. Ўктамов, Ҳикоялар
-
[Ашир] Зим-зиё бўлиб кетиб, бирдан шаҳардаги чайқов бозор ўртасидан шўнғиб чиқди. С. Анорбоев, Оқсой
Зим-зиё қилмоқ
ЗИМ-ЗИЁ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIM-ZIYO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЗИМ-ЗИЁ сўзига берилган маънолар
зим-зиё сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
зим-зиё сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар