зимистон
билан улашинг
1. Қиш.
-
Зимистон фаслида кирсанг уйингга, Ҳузури дил, чу боғ-у бўстон печ. Муқимий
-
Ҳар майса, қиёқ қиш уйқусидан уйғониб, зимистон совуқларидан қутулиб, яйраб-яшнаган. Ш. Рашидов, Асарлар
2. Ёруғлик, офтоб нури тушмаган жой; қоронғилик.
-
Зимистон. Эшик тирқишидан ипдек нур тушиб турибди. С. Сиёев, Аваз
-
Осмонда қора булутлар пайдо бўлиб, ўрмон ичини зимистонга айлантирди. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир
3. сфт. кўчма Қоп-қоронғи, тим қоронғи, зим-зиё.
-
Долон кундуз кунлари ҳам қоронғи — зимистон бўлади. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Кўзимни очсам — уй зимистон, болишни қучоқлаб ётибман. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Уйнинг ичи зимистон эди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
4. кўчма Рўшноликдан маҳрум, зиёдан маҳрум ҳаёт.
-
Не зотлар ўтдилар ҳасратга тўлиб, Кунлари зимистон, туни сим-сиёҳ. А. Орипов, Йиллар армони
-
Ёруғ дунё шу экан, деб зимистонга кўникиб қолганмиз \ деди Онахон]. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Зимистонинг битди энди, Турғуной, Бахтинг кулди бамисоли тўлган ой. И. Султон, Номаълум киши
5. кўчма Номаълум, қоронғи нарса; номаълумлик.
-
— У одамнинг ўтмиши зимистон. Ана шу ўтмишини яшириб юради, — деди Сартаков. И. Қаландаров, Шохидамас, баргида
ЗИМИСТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIMISTON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ЗИМИСТОН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ЗИМИСТОН сўзига берилган маънолар
зимистон сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
зимистон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing