қиз
билан улашинг
1. Балоғат ёшига етмаган аёл.
-
Қиз бола. Ёш қиз. Ўқувчи қиз.
2. Хотин жинсига мансуб фарзанд (ўз ота-онасига нисбатан).
-
Унинг уч ўғил, икки қизи бор. Қиз чиқармоқ. Қиз узатмоқ. Қизи борнинг нози бор. Мақол
-
Фарзанд ўғилми, қизми — бари бир, ота-онасининг юраги бўлар экан. Ойбек, Танланган асарлар
3. Балоғатга етган, аммо ҳали эрга тегмаган аёл; маъсума, бокира.
-
— Қизми, жувонми, Гулнорми — бари бир, ман дадамнинг ёш хотин олишини хоҳламайман, — деди Салим. Ойбек, Танланган асарлар
4. Қизларга ёки ёш жувонларга нисбатан мурожаатда ишлатилиб, ҳурмат, эркалаш, ўзини яқин олиш сингари маъноларни ифодалайди.
-
Отга жуда эпчил экансан-ку, қизим! Баракалла-е. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Ёзиб беринг, айланай пошша қиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
қиз сўзи қатнашган жумлалар:
Қари қиз
ҚИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар