қийқириқ
билан улашинг
1. Кучли тарздаги, бетартиб қичқириқ, шовқин, қий-чув.
-
Фақат ичкаридан мастларнинг қийқириқлари, алла-кимнинг бўғиқ алёри эшитилади Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Арава пойганинг гумбури, аравакашларнинг қийқириғи билан тўй карвони бораркан Ойбек, Танланган асарлар
2. Қўллаб-қувватловчи, олқишловчи ялпи овоз; ҳайқириқ, қичқириқ.
-
Шодлик қийқириқлари. Тўйчиларнинг қийқириқлари.
-
Залда олқишлар бўрони кўтарилиб, “Яшасин Юсуфжон қизиқ!“, Яшасин ўзбек санъати! деган қийқириқлар эшитилди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Пуч қийқириққа учмаслик, шов-шувга сабаб бўладиган ғаройиботлар кетидан қувмаслик керак. Газетадан
3. Баъзи парранда, қушларнинг қий деганга ўхшаш кучли товуши.
-
Қайси бир унгурдан йиртқич қушнинг қийқириғи эшитилиб, акс садо беради. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Турналарнинг ўйчан қийқириғида мудраган ойдин кечалар бошланди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ҚИЙҚИРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYQIRIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қийқириқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар