ҳазилкаш
билан улашинг
Ҳазил қилишни яхши кўрадиган, бир-бири билан ҳазиллашадиган; ҳазилвон.
-
Ҳазилкаш йигит.
-
Жаббор ҳеч ўзгармаган, студентлик кезларида қандай бўлса — ўшандай софдил, ҳазилкаш эди. О. Ёқубов, Учрашув
-
Бири биридан башанг, бири иккинчисидан дилкаш, ҳазилкаш, тегажак қувноқ одамлар. И. Раҳим, Тақдир
-
Бир куни ҳазилкаш оғайнилари: — Мўйлов, аслида раис бўладиган савлатинг борда. Ҳозир ҳам раисдан қаеринг кам, — деб тегишишди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ҳар кўчада, ҳар муюшда унинг турли табақага мансуб дўстлари ҳазилкашлари учрар эди. Ойбек, Навоий
ҲАЗИЛКАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAZILKASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳазилкаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар