ҳазиллаш
билан улашинг
1. Ҳазил тарзидаги гап-сўз айтмоқ, бирор иш, хатти-ҳаракат қилмоқ; ҳазил қилмоқ.
-
Хафа бўлма, аскияни яхши кўради, мен келган вақтларимдаям ҳазиллашавериб, қулоқмиямни еганди хумпар. Й. Муқимов, Олов ва ниҳоллар
-
Саодатхон ҳам бу қизни бугунгина кўрганлигини ўйламас, ҳазиллашар, кулар эди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Мен билан ҳазиллашсанг майли-ю, бироқ капитан билан ҳазиллаша кўрма. О. Ёқубов, Излайман
2. Бирор шахс ёки нарса билан ҳисоблашмаган ҳолда, нописанд, менсимай муносабатда, муомалада бўлмоқ; ўйнашмоқ.
-
Сиз касалсиз, ахир, тушунинг, гипертония билан ҳазиллашиб бўлмайди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
— Аканг жуда тентак, жуда бўлимсиз йигит, — деди ниҳоят пўнғиллаб бой, — ахир, амалдорларимиз, ҳокимларимиз билан ҳазиллашиб бўладими?! Ойбек, Танланган асарлар
ҲАЗИЛЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAZILLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳазиллаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар