ҳазм
билан улашинг
1. Таомнинг ошқозонда сингиши, организмда ўзлаштирилиши.
-
Ҳазм бўлмайдиган овқат.
-
Ёз кунлари тагидан ранг-баранг майда тошлар кўриниб турган сойдан бир ҳовуч сув олиб ичсангиз, танангиз яйраб, еган овқатингиз ҳазм бўлиб кетади. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
2. кўчма Таъби кўтариш имконияти, қобилияти.
-
Биз ўзимизни ичкарига олгач, дарвозабон ўзининг ҳазми кўтарган қадар бизга дўнғиллайди-да, дарвозани берклаш ҳаракатига тушади. А. Қодирий, Утган кунлар
ҳазм сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳазм қилмоқ
-
Мен кечки овқатни сизлардан сал барвақтроқ қиламан, негаки кексароқман, бўлмаса — ҳазм қилолмайман. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Шу меъдангиз бўлса, тошни ҳам ҳазм қилиб юборсангиз керагов. Ҳ. Шайхов, Характеристика
-
Фармонов болаларнинг ишидан мамнун бўлса ҳам, муомалаларини ҳазм қилолмасди. А. Мухтор, Чинор
-
Дарсни ҳазм қилмоқ.
-
[Султонмурод] Ҳужрага қамалиб, кеча-кундуз китоб мутолаа қилади. Ўнлаб китобни ҳазм қилгандан сўнг, яна ўз ишқининг аламли, туганмас достонига берилади. Ойбек, Навоий;
-
[Мирҳосил] Кейинги вақтларда халқ ҳаётида юз берган ўзгаришларни ҳазм қила олмай: Мен ўзгардимми, ёки замон ўзгардими? деб юрибди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
-
Халилов 9021 килограмм маккажўхори олинди, деб қалбаки акт тузади, бунинг эвазига 1804 сўмни ҳазм қилади. Газетадан
Ҳазми таом
-
Баъзи одамлар ичкилик иштаҳани очади, ҳазми таом фойдаси зўр, дейдирлар. Муштум
ҲАЗМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAZM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳазм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар