ҳашам
билан улашинг
1. Безаш учун ишлатиладиган нарса, буюм; безак.
-
Аравалар гумбур, отлар семиз, керакли анжомлардан ташқари, турли ҳашамлар билан безатилган. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота
-
Юзлаб улкан биноларнинг ички ҳашами, безаги у ишлаб чиқарадиган буюмларга муштоқ. Муштум
-
Уй-жой қурмаган, латта-путта йиғмаган, машина, ҳашамларга ҳам хуши бўлмаган. С. Нуров, Нарвон
2. Уй, иморат ва шу кабиларнинг безак ишлари ва бошқалар ишлов, қурилмалардан иборат кўркли, салобатли, дабдабали кўриниши, ҳолати.
-
Рўзматов бизни ичкарига таклиф қилди. Кирдик. Ана клуб-у мана клуб. Кенглигини кўринг-у, ҳашамини томоша қилинг. Муштум
-
Раис., ўзининг иккинчи участкасига ҳашам бериш билан банд эди. Муштум
-
Қарши шаҳрининг ҳашами, салобати, боғларининг сўлимлиги юқоридан [самолётдан] яна ҳам латофатли. Ўзбекистон қўриқлари
3. Тўй ва бошқалар йиғинларга хос кўтаринки ҳолат; дабдаба, тантана ва буларни юзага келтирувчи нарсалар.
-
Олимбой ака энди тўй-у ҳашамларда илгаригидек катта гапирмас эди. С. Аҳмад, Сайланма
-
[Жамол хола] Ортиқча ҳашамга, исрофгарчиликка йўл қўймасди. Ана шуниси билан ёқарди маҳалладагиларга. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Рост, тўйнинг ҳашами ҳам оз эмасди, унга узоқ, йил ҳозирлик кўриларди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
ҲАШАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HASHAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳашам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар