ҳазрат
билан улашинг
1. дин. Оллоҳ, пайғамбар каби муқаддас зотларни, шунингдек, дин арбобларини улуғлаш учун уларнинг исми олдидан қўлланади; кимсанинг мартаба, вазифасини билдирувчи сўз билан ёки ўзи алоҳида ҳам қўлланади, масалан,
-
Ҳазрати Одам,
-
Ҳазрат Алининг дулдулини ҳеч бир от қувиб етган эмас — китобларда шундай ёзилган. Ойбек,Танланган асарлар
-
— Зеҳни ўткир, тили бурро Ҳафиза болам анча қийналди. Исириқ солиб, ҳазрат Баҳоваддинга ўн битта кулча атаб қўй, болам, — деди кампир. Мирмуҳсин,Умид
-
Ҳазрати эшоннинг хизматларига бел боғлаб, шу ерларда муридларга бош бўлиб, буғдой эктирди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Муборак бўлсин, улуғ ҳазратим! Садриддин аълам жилмайди. Ойбек, Улуғ йўл
2. Подшоҳ, хон, бек каби олий даражали мансабдорларни улуғлаш учун жаноб олийлари маъносида ишлатилади.
-
Султон Ҳусайн Бойқаро ҳазратлари. Бек ҳазратлари. Подшоҳ ҳазратлари.
-
Қамчиси кўкда товланиб, ханжари заҳар сочган хон ҳазратнинг буйруғига ким қарши бора оларди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
— Амир ҳазратлари саломатмилар? — ташвишланиб сўради бой. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Илм-фан, санъатда шуҳрат қозонган буюк кишиларни улуғлаш учун ва умуман ҳурматни ифодалаш учун тахаллус ёки номларга қўшиб ишлатилади.
-
Навоий ҳазратлари. Ҳазрати Жомий.
-
Меъмор ҳазратларининг ҳовлилари шу эди-а? Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳазрат мударрис хайрлашган жойида яна тўхтаб, томоқ қириб олди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ҲАЗРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAZRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳазрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҲАЗРАТ сўзига берилган маънолар
ҳазрат сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар