ҳазар
билан улашинг
Ёқимсиз, ёмон шахс, нарса, хатти-ҳаракат ва шу кабилардан жирканиб, ўзини тийиш; тортиш, сақланиш.
-
Кундошингнинг кўриниши баёвга ўхшаса ҳам, аммо ўзи писмиқ экан. Бундай одамдан, албатта, ҳазар керак. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қайин отангизга айтдим: ҳар ҳолда ёмондан ҳазар лозимдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҳазар сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳазар қилмоқ
-
Ҳаромдан ҳазар қилмоқ.
-
Тўғриси ҳам Отабек ичкиликдан қаттиқ ҳазар қилар ва бу кунгача майни ўзига душман каби кўриб келар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳар бир қадамингиз одамларга кўриниб турибди. Энди сиздан ҳамма ҳазар қилади. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Чунки халқ ёлғондан ҳазар қилади. Газетадан
-
Шаҳзода ундан [бойваччадан] чўчқадан ҳазар қилгандек ҳазар қилади. К. Яшин, Ҳамза
ҲАЗАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAZAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳазар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар