ҳазил
билан улашинг
1. Қизиқчилик, эрмак учун, ўйнашиб қилинган хатти-ҳаракат ёки айтилган гап; жиддий, чин эмас.
-
Ҳазилми, чинми? Ҳазилингни қўй! Сен ҳазилни кўтармас экансан. Ҳазил — ҳазилнинг таги зил. Мақол
-
Кўрса — ҳазил, кўрмаса — чин. Матал.
-
Тантибойвачча Гуландомнинг сўзини [киноясини] ҳазил деб ўйлаган бўлса керак. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ичкарида ҳамон куй янграр, Зойиржоннинг ҳазил гаплари, қувноқ қаҳқаҳа тинмасди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Худойберган хўжа ярим ҳазил, ярим чин гапириб, Авазни ўтирганларга таништирди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Бажарилиши қийин бўлмаган; осон.
-
Институтда ўқиш ҳазил деб ўйлайсанми? Шунча юкни кўтариш ҳазил эмас.
-
— Профессор бўлишнинг ўзи ҳам ҳазил эмас, — деди Умид Раъно билан Ҳафизага. Мирмуҳсин, Умид
-
Уч-тўрт ой ичида участка қуриб олиш ҳазил иш эмас. Н. Сафаров, Оловли излар
ҳазил сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳазил қилмоқ
-
Эргаш болаларнинг бирининг елкасига уриб, бирининг бурнини чимчилаб, яна бирига бор, бурнингни ювиб ке, кирдан қорайиб кетибди, — деб ҳазил қилди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Нима бўлди жувонга? Эртадан кечгача кундошлари билан ўйнашади ҳазил қилади, қитиқлайди Чўлпон, Кеча ва кундуз
ҲАЗИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAZIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳазил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар