пилта
билан улашинг
1. Пилтакачга ўраб, дўппи тепчигига, баъзан тўн ёқасининг қавиғига тиқиладиган қоғоз.
-
Ёқага урилган пилта. Дўппи пилтаси.
-
— Дўппи ёмон эмас, — дейди Мусавой. — Пилталарини қара, шалдироқ қоғоздан шекилли. Ойбек, Болалик.
-
Аксар дўппилар тепчигидан қирқилиб, пилтаси кўриниб туради. А. Қодирий, Обид кетмон
2. Пахта, жун, ипак ва зиғир толаларини бўшгина ҳимариб, чўзиб, текислаб ва тўғрилаб ҳосил қилинадиган тўқимачилик маҳсулоти (лента); пилик олишдаги хомашё.
3. Бирор нарсани маълум масофадан туриб ёндириш ёки портлатиш учун ишлатиладиган ёнувчи чизимча, шнур.
-
Милтиқнинг пилтасига ўт тегизмоқ.
4.
-
Тумшуқларнинг ҳар бирида бир пилта ёниб туриб, ҳар икки томонни — ҳам ғўза чувувчилар олдини, ҳам чиғириқлар олдини баравар ёритарди. С. Айний, Эсдаликлар
5. эскирган Чархда ип йигириш учун пилтакачда юмалоқланган бир бўлак пахта, паға.
-
Онам шу қадар тез, шу қадар ингичка йигирар эдики, пилтадан чиқаётган ипни кўзим илғамасди. Ё. Шукуров, Қасос
-
Элмуродунга [отинойига] савалган пахтадан пилта ўраб бериб ўтирди. П. Турсун, Ўқитувчи
6. с.т. қ. Пилик 3.
-
Дўппи кийиб, сичқон думидек сочларига пилта ўраган жамалак қизалоқ унинг диққатини тортди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
7. Дўппидўзлик, мискарлик ва бошқалар амалий санъат турларида безак тури: чивиқ каби ингичка бўртма безак йўл.
пилта сўзи қатнашган жумлалар:
Пилтаси чиқмоқ
-
Мирза Муҳиддин унинг пилтаси чиққан дўпписини яқин тож ўрнида кўрар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Доим бир иш қилса, орқасидан пилтаси чиқиб юради. Муштум
Пилта милтиқ
-
Бу томондаги кенг майдонда ҳарбий машқ — отда чопиб новда қирқиш, тирандозлик, пилта милтиқ отиш каби машқлар ўтади. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома.
ПИЛТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PILTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пилта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар